www.ziyouz.com портали Алишер Навоий ғазаллари аудиомажмуасини тақдим этди

Буюк мутафаккир, ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаси Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан www.ziyouz.com портали шоирнинг ғазаллари жамланган аудиомажмуани тақдим этди. Ушбу аудиомажмуага 623 ғазалдан иборат MP3 форматдаги аудиоёзувлар киритилди.

Аудиофайллар ғазалларнинг биринчи мисраси бўйича тартибланган. Ғазалларни асосий қисмини Шавқиддин Раҳматов ўқиган. Ушбу аудиожамланмани қуйидаги саҳифа орқали сақлаб олишингиз мумкин.