26 сентябрда Озарбойжон Конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан референдум ўтказилади

Жорий йил 26 сентябрь куни Озарбойжонда умумхалқ овоз бериш тадбири бўлиб ўтади. 2016 йил 18 июлда Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев “Озарбойжон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритиш мақсадида умумхалқ референдуми ўтказиш тўғрисида” фармойиш имзолаган.

Озарбойжон Сайлов кодекси 2.3-моддасига кўра, хорижий мамлакатларда яшовчи фуқаролар сайлов ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланиши учун чет мамлакатларда ҳам сайлов участкалари ташкил этилади. Шунга асосан, Озарбойжон Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида (“Шарқ тонги” кўчаси, 25-уй) 26  сентябрь соат 08-00 дан 20-00 гача сайлов участкаси фаолият юритади.