Ziyo istagan qalblar uchun!

  • Shriftning o‘lchamini oshirish
  • Shriftning o‘lchami o‘zligicha
  • Shriftning o‘lchamini kamaytirish

Аҳмет Довутўғли: “Оқсаройда оқ саҳифа очилди”

Туркия ва Ўзбекистон ўзаро муносабатларни ривожлантириш борасида янги йўл харитасига келишиб олди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли 10 июл куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. 13 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистонга илк расмий ташриф билан келган Туркия ташқи ишлар вазири шу куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашди.

 

Тўрсимон бозор таҳдиди

Глобаллашув ва маданиятлар тўқнашуви кечаётган бир даврда ахборот ва маънавият соҳасидаги таҳдид турларни кўпчилигимиз яхши биламиз. Шу жумладан, уларнинг ахборот неоколонизми, ахборот экспанцияси, диний миссионерлик, лингвистик бозор кабибир қанча турлари мавжуд. Лекин айрим газетхонлар иқтисодий таҳдид турлари ва уларнинг найрангларини билмаслиги ёки билсалар ҳам бу нарсага «хавфли» деб қарамаслиги мумкин. Чунки бизнес секталар фаолияти ҳозирги ўзгарувчан дунёда ўз-ўзини таъминлашнинг бирор тури-да, деган кўникмага олиб келяпти.

 

Осмоннинг оқ пардаси

Болалигимда борлиқҳадсиз осмон чексиздай туюларди. Бағрига болалигимни яширган чўлнинг осмони тиниқ кўк, келинчакнинг мовий шоҳи рўмолидай кўркам бўларди. Даштнинг кенг далаларида баҳор кезлари самога тикилишни, ўркач-ўркач булутларни соатлаб кузатишни яхши кўрардим. Онам табиатан камгап, серфикр, сермулоҳаза, оқила аёл эди. Менинг осмон ҳақидаги қизиқишларим, болаларча ўй-хаёлларимни эшитиб, «осмоннинг оқ шоҳиси», «осмоннинг оқ пардаси» ҳақида ҳикоятлар айтиб берарди. Жаннати онам бу ҳикояни ўзи тўқиганми ёки бировдан эшитганми, билмайман.

 

Темур Тангриберганов. Антон Павлович Чехов сиймоси

Бу йил улуғ рус прозаики А.П.Чеховнинг вафот этганига 110 йил тўлади. Ўтган асрнинг тўртинчи йилидан сўнг рус дунёси алғов-далғов бўла бошлаб, инқилоблар, жаҳон урушлари жамиятга салбий таъсир этиб, эндигина йўлга солинган инсоният турмушини яна издан чиқариб қўйганди. Гўёки даҳо адиб ўлганига ер юзи бардош бера олмай қолган ва  исён, урушлар кўтариб : “Бизни  тушунган, яхши кўрган,гуманист энди йўқ!.. шу биттагина юпанчимиз ҳам қолмади...” дегандек кўринади. Аммо, инсонлар тушуниб етдики, Чехов ўлмаган экан, унинг барҳаётлиги айни ўша нотинч замонлардаёқ англаб етилди...

 

Умрзоқлик сирлари

Бугун Японияда ўртача умр кўриш даражаси дунё бўйича энг юқори саналиб, 81,25 ни ташкил этади. Французлар эса ўртача 77,7 йил яшайди ва Европадаги энг узоқ умр кўрувчи халқҳисобланади. Скандинавияда бу кўрсаткич — 75-78, Италияда — 77, Кубада эса 76 ёшни ташкил этади. Айни чоғда, ҳар бир халқнинг соғлом ва узоқ яшаш бўйича ўзларига хос сирлари ҳам кўп.

Шу нарса таажжублики, 1941 йилга қадар Японияда ўртача умр қирқ ёшдан ошмаган. Бироқ иккинчи жаҳон урушидан сўнг аҳвол ўзгарган. Бу мамлакатда денгизбўйи иқлими узоқ яшашнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланди.

 

Ҳафиз Абдусаматов. Чўлпон — театршунос

Театр санъатининг равнақи, саҳнага қўйилаётган асарлар савиясини кўтаришга доир муаммоларни ҳал этишда улуғ адибларнинг саҳна санъати билан ҳамкорлигини ўрганиш ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада барча бадиий жанрларда унумли ва самарали ижод қилган Чўлпон адабий меросида ҳам бугунги театр санъати учун фойдали жиҳатлар жуда кўп. Санъаткорнинг ижтимоий-лирик характердаги гўзал шеърлари, “Кеча ва кундуз” каби машҳур романи, “Ёрқиной” каби пиесалари, “Ҳамлет”нинг таржимаси, адабиётшунослик ва театр танқидчилигига доир мақола ва тақризлари адибнинг театр ҳаёти билан жуда яқин бўлганини кўрсатади.

 

Иброҳим Ғафуров. Эътиқод ҳосиласи

Кўп йиллар Озод Шарафиддинов билан бирга адабий ижод ишлари билан шуғулланган одамлар яхши билишади: Озод Шарафиддинов жуда синчков инсон эди. Унинг синчковлиги табиий эдими ёки туғмамиди? Ўхуд домла олам-олам китоблар ичида айланганлигидан, олам-олам китобларга қизиққанидан, уларни мук тушиб ўқиганидан, уларга олам-олам ҳаваслар туйганидан ва ўзи ҳам олам-олам китоблар ёзишни орзу қилганидан туғилганмиди, пайдо бўлганмиди? Бу саволни қўйиш мумкину, аммо унга жавоб беришга келганда ҳар қандай киши ва ҳатто Озод Шарафиддиновнинг яқинлари ҳам сукутга кетиб ўйланиб қолишади.

 

Дилфуза Раҳматуллаева. Умр — имтиҳондир

Актёр Хайрулла Саъдиев ҳаёти ва ижодига бир назар

Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари асосидаги спектаклда яратган «Шум бола» образи Хайрулла Саъдиевни элга танитди, машҳур қилди. Жингалак сочлари ўзига жуда ярашадиган, чаққон, ҳаракатчан бу актёрнинг бугунги кунда етмишдан ошганига кўпчилик ишонмаса ҳам керак...

...Хайрулла Саъдиевнинг санъатга кириб келиши ғалати кечди. 1958 йили мактабни битирдию онасининг муҳандис бўласан, деган истагига кўра, Тўқимачилик ва енгил саноат институтига ҳужжат топширди.

 

Буюклар ҳаётидан қизиқ фактлар

Уильям Шекспир 23 апрелда туғилиб, айнан 23 апрелда вафот этган. Унинг Гамлет исмли ўғли бўлган.

- Маурицио Отелло деган шахс Шекспир даврида ҳақиқатан ҳам Италияда яшаган. Лекин, у оқ танли, италиялик денгиз капитани бўлган.

- Шекспир асарлари эски инглиз тилида ёзилган. Уларда қарғиш ва қўпол сўзлар кўп бўлиб, ўша замонларда зодагонлар оиласида унинг асарларини ўқиш маданиятсизлик белгиси бўлган.

 

Мансурхон Тоиров. Шаҳризоданинг суюкли қаҳрамони

Ҳорун ар-Рашид 23 ёшида халифалик тахтига ўтириб, 23 йил давомида ва шундан 17 йилини бармоқийлар авлодидан иборат вазирлари билан ҳамжиҳатликда давлатни бошқарган бўлса, кейинчалик, умрининг қолган қисмида танҳо ҳукмронлик қилади. Айнан унинг ҳукмронлиги араб халифалиги учун иқтисодий ва маданий жиҳатдан энг ривожланган давр ҳисобланади. Ўз даврида у Бағдодда катта мадраса ва кутубхона барпо қилади, илм-фан, шеърият ва мусиқа санъатининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратади.

 

Умарали Норматов. Бедорликда ўтган умр

Тақдир мени ХХ асрнинг бир қатор моҳир сўз усталари билан танишиш, мулоқотда бўлиш, ҳатто оға-ини, сафдош дўст, шогирд, улфат тутиниш бахтига муяссар этди. Илктанишувдаёқ мени ўзига ром этган адибларданбири,шубҳасиз, Саид Аҳмаддир. Аллоҳ унга узоқ умр берди, роппа-роса саксон етти ярим йил яшади, бинобарин, ўзи айтганидай, саксон етти қиш, ёзни кўрди, бирини йиғлаб,бирини илҳом тўла ижод билан ўтказди...

 

Иқбол Қўшшаева. Сиз нима дейсиз, Ҳожи бобо? (2010)

“...Ҳожи бобо, китобдаги (“Жангномайи Абомуслим Соҳибқирон” назарда тутиляпти, — И.Қ) бир масалага шубҳа қилиб қолдик. Або Муслими соҳибқирон билан Насирисайёр Беор дашту Хуросонда жанг қилганда ул жанобнинг бошларига-ку Насирисайёр тўқсон олти минг ботмонлик гурзигарон билан урган эди. Шунда ул жаноб тиззагача ерга ботган эдиларми, ёки белгачами?”.

“Шум бола” фильми ёки асари ҳақида гап кетганда даставвал шу лавҳа хаёлимда жонланади. Ва Ғафур Ғулом истеҳзосига ич-ичимдан тасанно айтаман. Бироқ ўйлантирадигани мана шу аччиқ табассумнинг классикага айлангани, яъни унинг мангулик тўнини кияётганидир.

 


1-саҳифа. Жами 52 саҳифа

Кўп ўқилган мақолалар


Ҳаммага дўст бўлган одам ҳеч кимга дўст эмас.
Арасту

Янги мақолалар

Сўровнома

Ижтимоий тармоқлардан асосан нима мақсадда фойдаланасиз?

Ҳозир сайтда

Ҳозирда сайтимизда 85 меҳмон онлайнда.

Статистика

Аъзо бўлганлар : 898
Мақолалар сони : 6689
Web-саҳифаlar : 43
Ўқилган саҳифалар сони : 2299073